Фойдаланиш шартлари

DSJ.uz веб-сайтидан фойдаланиш шартлари

1. DSJ.uz га кириш билан сиз мазкур шартларга риоя этишга рози бўласиз. Мазкур шартлар DSJ.uz дан илк бор фойдаланишингиздан бошлаб кучга киради. Агар сиз қуйида тақдим этилаётган барча шартларга рози бўлмасангиз, марҳамат қилиб DSJ.uz га кирманг, ундан фойдаланманг ва ўз ижод маҳсулларингизни у билан бўлишманг.

2. DSJ.uz вақти-вақти билан ўз шартларини ўзгартириб туриши мумкин. Шунинг учун мазкур шартларни мунтазам равишда текшириб туришни унутманг. DSJ.uz дан давомий равишда фойдаланишингиз янгиланган ёки тузатиш киритилган шартларни қабул қилганлигингизни англатади. Агар сиз тузатиш киритилган шартларга рози бўлмасангиз, у ҳолда мазкур веб саҳифадан ортиқ фойдаланманг.

3. Сизнинг DSJ.uz веб саҳифасидаги материалларни кўчириб босиш, қайта ишлаш, янгитдан чоп этиш, таржима қилиш, интернет фойдаланувчиларига бошқача шаклда тақдим этиш ва улардан шахсий, тижорий мақсадларда фойдаланишингиз мумкин эмас. Бундан ташқари сиз DSJ.uz веб саҳифасидаги бирор бир нарсани шахсий, нотижорий мақсадлардан ташқари, қайта мослаштириш, ўзгартириш ёки ундан бирор бир ижодий иш қилишда фойдаланмасликка рози бўлишингиз керак бўлади. DSJ.uz веб саҳифасидаги материаллардан бошқа бир мақсадларда фойдаланиш фақат DSJ.uzнинг ёзма розилиги асосида амалга оширилади.

4. Сиз DSJ.uz дан фақат қонуний йўлда фойдаланиш, бошқа фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузмаслик ва ўзгаларнинг веб саҳифага киришларини чекламаслик, бунга тўсқинлик қилмасликка рози бўлишингиз керак бўлади. Бошқа фойдаланувчиларнинг жиғига тегиш, уларга ҳалақит бериш, номуносиб, ҳақорат мазмунидаги хабарларни етказиш ва DSJ.uz форумларининг одатий фаолиятига тўсқинлик қилиш тақиқланади.

5. Сиз DSJ.uz веб саҳифасига бирор бир шаклдаги туҳматона ва қонунга зид изоҳ-шарҳни юбориш ҳуқуқига эга эмассиз. Бу нарса ҳар қандай матн, сурат, видео ва/ёки аудио материалга тааллуқли. Ноқонуний амалларни бажариш ёки шу мақсаддаги хабарларни юбориш қатъий тақиқланади.

6. Сиз ўзингиз қолдирган изоҳ, мақола ва суратларга муаллифлик ҳуқуқига эгасиз. Бироқ шу билан бирга сиз қуйидаги шаклда DSJ.uzга бу ҳуқуқларингизни беришга розилик берасиз. Сиз DSJ.uz ёки учинчи шахснинг муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ, савдо белгисига тегишли ҳуқуқлари, касбий сирлари, шахсий ҳаётига тааллуқли ҳуқуқлари, шахс ва мулкий ҳуқуқларини бузиш, ноқонуний ўзлаштириш ва камситишга ҳаққингиз йўқ.